Амин Эргашевнинг EFC чемпионлик камари учун жанги қачон бўлади? Ҳабиб Нурмагомедов жавоб берди

Хабарингиз бор, кеча Қозон шаҳрида Ҳабиб Нурмагомедовга қарашли бўлган EFC промоушени ўзининг навбатдаги турнирини ўтказди.

Унда оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Амин Эргашев промоушеннинг ўзига хос Гран-Присида Алан Макитовни 1-раундда нокаутга учратди. Гран-При ҳақида тўхталсак, промоушеннинг кучли тўртта оғир вазн тоифасидаги жангчилари юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Амин Эргашев-Алан Макитов ҳамда Владимир Дайнеко –Энтони Хамилтон қарама-қаршилиги ғолиблари ўзаро EFC чемпионлик камари учун жанг қилишлари керак, бўларди.

Иккинчи жуфтликда Владимир Дайнеко ҳам биринчи раундда техник нокаут билан ғалабага эришди. Энди финал жангида, яъни чемпионлик учун юртдошимиз Амин Эргашев ҳамда Владимир Дайнеко жанг қилиши лозим.

Айнан ушбу жанг борасида промоушен президенти Ҳабиб Нурмагомедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Улар жанг қилишлари керак. Чунки амалдаги чемпион  Ризван Куниев “Contender Series” турнирида иштирок этади ва ғалаба қозонса, у UFC билан шартнома тузади. Табиийки, EFC чемпионлик камарини вакант қолдиради.

"Биз бу жангни (Эргашев-Дайнеко ўртасидаги) 11 декабрь куни Дубайда ўтказмоқчимиз. Бу борада музокаралар олиб бормоқдамиз (Дубайдаги турнир борасида). Якуний қарорни икки хафтадан кейин маълум қиламиз”,-деди Нурмагомедов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар