Ана холос: Мессини ҳафа қилган "Барселона" директори зудлик билан ишдан олинди

 

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Месси ҳақида ўз қарашларини оммавий ахборот воситаларига баён қилган директор Пере Гратакосни лавозимидан бўшатиб юборди.

Яқинда Пере Гратакос интервьюларидан бирида "Барселона" фақат Мессидан иборат эмас, Неймар, Суарес, Иньеста, Пике ва бошқа футболчиларсиз Лионель зўр ўйинчига айланмаган бўларди", деган фикрни илгари сурган.

"Барселона" клуби Кратакоснинг ишдан бўшатилганини "клуб манфаатларига тўғри келмайдиган фикрларни айтгани" муносабати билан ишдан олинганини эълон қилди.

Пере Гратакос клуб директори лавозимини тарк этган бўлса-да, "Барселона" академиясидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!