Анчелотти

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

"El Nacional" нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти мавсумнинг иккинчи ярмида футболчини жамоада кўрмоқчи эмас. Аввалроқ, ҳавбекка "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

2021/22 йилги мавсумда 32 ёшли Бэйл бор йўғи 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)