Анчелотти Йович қачон

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти сербиялик ҳужумчи Лука Йович қачон асосий таркибда майдонга тушиши мумкинлигини айтди.

"Карим шунчаки ажойиб кўринмоқда. Унинг ҳисобида саккизта гол бор, лекин унинг жамоадаги ўйинини ҳам унутманг. У ҳар доим шерикларга ёрдам беради.

Бензема дам олиши керак бўлгандагина Йовичга имконият берилади. Мен Лукадан мамнунман, у машғулотларда фаол қатнашади. "Мальорка" билан ўйинда унда имкониятлар бўлган эди", - деди италиялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

“Реал” айни дамда 16 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)