“Андижон” клуби Суперлиганинг 10-турида Қаршининг “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади. Муҳим беллашув олдидан андижонликлар таркибида жиддий йўқотиш бор.

Гап шундаки, чемпионатнинг 9-турида “Андижон” клуби ўз майдонида “Локомотив”ни (1:2) қабул қилган. Ўша учрашувнинг 90+4-дақиқасида жамоанинг болгариялик ҳимоячиси Пламен Димов қизил карточка туфайли майдонни тарк этганди.

димов

Шу сабабли “Насаф”га қарши ўйинда ушбу легионер ўйинчи “Андижон” жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу эса шундоқ ҳам ҳимояда муаммолари бор бўлган меҳмонлар учун жиддий йўқотиш ҳисобланади. Димов эса асосий ўйинчилардан бири эди. У “Андижон” таркибида шу кунгача ўтказилган барча учрашувларни тўлиқ асосий таркибда ўтказиб келаётганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)