Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси оғир ҳасталикка чалинди

Англия терма жамоаси, “Ньюкасл” ҳамда “Вест Хэм” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Кирон Дайернинг соғлиғида жиддий муаммолар бор.

«Ипсвича» U23 жамоаси мураббийига бирламчи склерозант холангит ташхиси қўйилган. Бу жигар касаллиги бўлиб, унинг натижасида сафро циррози ривожланади.

Энди 42 ёшли Дайерда жигар трансплантацияси ўтказилади.

Кирон Дайер 1999-2007 йилларда Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 33 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!