АПЛ клублари ғазабда. Улар шошилинч йиғилиш талаб қиляпти

Премьер-лига клублари "Ньюкасл" жамоасининг Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди (PIF - Public Investment Fund) қўлига ўтганидан норози бўлди. 

"The Guardian" нашрининг хабарига кўра, 19 жамоа раҳбариятга бу борада шикоят қилган ва келаси ҳафта шошилинч йиғилиш ўтказишни талаб қилмоқда. Клублар лига нима сабабдан ушбу харидни маъқуллагани ва нега бу битим борасида кам маълумот берилаётганини билишни хоҳламоқда. 

АПЛ жамоалари эгалари мусобақа бренди зарар кўришидан, шунингдек, трансфер нархи ва футболчиларнинг маоши ошишидан хавотир ола бошлади. 

Маълумот учун, "Ньюкасл" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 3 очко билан 19-ўринда жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!