Бир неча дақиқалар олдин Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Алавес" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Учрашув масаласини мезбонлар аъзоси Виктор Лагуардианинг 4-дақиқада урган голи ҳал этди. Бундан сўнг "матрасчилар" қанча ҳаракат қилишмасин, вазиятни ўнглай олишмади. 

Шу тариқа, "Атлетико" қимматли очколардан маҳрум бўлди ва "Реал"га чемпионлик борасида катта имконият очиб бермоқда. 

Энди Симеоне шогирдларида очколар сони 14 талигича қолади ва жамоа ҳамшаҳарининг учрашуви натижасини кутишга мажбур.

Алавес

  • Виктор Лагуардиа 4'

Примера Дивизион 7-тур

25/09/2021, 17:00

1
:
0
Тугади

Атлетико Мадрид

    Стадион: Estadio Mendizorroza 9836 томошабин

    Бош ҳакам: Antonio Mateu

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар