Азамат Нуфтиллаев эртанги муҳим жанг олдидан

Эртага, 8 октябрь куни Қозоғистоннинг машҳур промоушенларидан бири "Alash Prayd" навбатдаги турнирини ўтказади. Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг оқшомида оғир вазн тоифасидаги "Аждар" номи билан машҳур ҳамюртимиз Азамат Нуфтиллаев ҳам октагонга кўтарилади.

У мазкур промоушеннинг чемпионлик камари учун украиналик Евгений Голубга қарши жанг қилади. Ҳамюртимиз ҳозирга қадар 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Эътиборли жиҳати, 7 та жангида рақибларини 1-раунднинг ўзидаёқ таслим қилишга эришган. 

Юртдошимиз бугун вазн ўлчаш ҳамда "face to face" маросимида иштирок этди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)