“Барса” футболчиси бошқа жамоага ўтди

“Гамбург” клуби “Барселона”га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Людовиг Рейс билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, бу битим тўрт йил муддатга тузилган.

“Барселона” бу футболчини 2019 йилнинг ёзида харид қилган эди, бироқ Рейс асосий жамоа сафида бирорта учрашувда қатнамаган.

Каталония клуби мураббийлар ишончини қозона олмаган голландиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда ижара асосида “Оснабрук” шарафини ҳимоя қилди. Унинг клубда келажаги йўқлигини инобатга олган каталонияликлар бошқа жамоага ўтишига қаршилик қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!