“Барселона” раҳбариятининг айни пайтдаги энг катта мақсади Лионель Месси билан янги шартнома имзолашдир.

Клуб мутасаддилари футболчининг отаси Хорхе Месси билан тўғридан тўғри музокара олиб бормоқда, бироқ ҳали томонлар бир тўхтамга келганича йўқ. Клуб Мессининг кетиб қолишига тайёр эмас ва футболчининг 30 июнгача давом этадиган келишуви якунланмай туриб, уни янгилашни талаб қилмоқда.

Ўзаро музокаралар жорий йилнинг апрель ойида қайта тикланган ва шундан бери томонлар ўн маротабадан кўп янги шартномани муҳокама қилди.

Аввалроқ, агар Месси битимга розилик берса, “Барселона” маошлар фондини 200 миллион еврогача қисқартиришга мажбур бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)