“Барса” воз кечган вундеркинд ортга қайтишни истамади

“Барселона” раҳбарияти “Рапид Вена” клубидан ижарага олинган яримҳимоячи Юсуф Демирнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмасликка қарор қилди.

Австриялик футболчи Каталонияни тарк этади. Шу билан бирга у аввалги жамоаси “Рапид”да ҳам ўйнашни истамаяпти.

Демирда Австрия чемпионатидан бошқа лигалар таклифи борлиги айтилмоқда.

“Барселона” Юсуф Демирни ёзда кейинчалик сотиб олиш шарти билан “Рапид”дан 500 минг евро эвазига ижарага олганди. 18 ёшли футболчи жорий мавсумда 9 та учрашувда қатнашиб, жами 290 дақиқа ўйнади ва ўзини кўрсата олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×