"Барселона" ўзининг расмий сайти орқали Goldman Sachs банкидан 525 миллион евро миқдорида кредит олишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди.

Каталония клубининг бош ассамблеясида ушбу кредитни олиш масаласи қабул қилинган. Қарз 2022 йилнинг августида расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Goldman Sachs банки "кўк-анор ранглилар"га ушбу кредитни 15 йилга беради. Кредит фоизи йилига 3 фоизни ташкил қилади.

Маълумот учун, "Барселона"нинг айни дамдаги барча қарзи 1,044 миллиард еврони ташкил қилади ва бу қарз ортишда давом этмоқда. Ушбу пуллар асосий қарз ва облигацияларни тўлаш учун керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар