"Барселона" раҳбарияти "Аякс"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антонини таркибга қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар 21 ёшли бразилиялик футболчи учун курашда "Бавария"га жиддий рақобатчи бўлиши мумкин. Антонининг трансфери эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Антони жорий мавсум “Аякс” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Унинг “Аякс” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)