“Барселона” Куман ўрнига ундан зўрини танлади

“Барселона”нинг ички чемпионатдаги ва Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиз ўйинлари бош мураббий Рональд Куманга қимматга тушмоқда.

Клуб хўжайини унинг ўрнига бошқа мутахассисни танлади. Манбаларнинг хабар беришича, Жоан Лапорта клуб мутасаддиларига жамоани бошқаришга “Аякс”ни муваффақиятли бошқараётган Эрик тен Хагни олиб келишни буюрган.

Аввалроқ, агар “Барселона” Испания чемпионатида “Атлетико”га ютқазса, КУман клубни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Лапорта олдида бош мураббий масаласини ҳал этишдан ташқари, клубни молиявий инқироздан олиб чиқиш вазифаси ҳам турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!