"Боруссия" Мюнхенгладбах ҳимоячиси Маттиас Гинтер жамоадан кетишга яқин турибди, деб хабар бермоқда инсайдер Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида.

Журналистнинг таъкидлашича, немис клуби футболчини меҳнат шартномаси муддати тугаётгани сабабли сотиши мумкин. Гинтернинг агенти аллақачон ўз мижозига харидорлар топиб қўйган. Футболчининг хизматлари Лондоннинг "Тоттенхем" ва Каталониянинг "Барселона" жамоаларига таклиф қилинган.

Германия Бундеслигасининг сўнгги мавсумида ҳимоячи 34 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

У “Боруссия” сафида 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)