“Барселона”ни яна бир футболчи тарк этмоқда

“Барселона” ҳимоячиси Хуниор Фирпо фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчи “Милан”ни танлаган. Аслида миланликлар бу футболчини ижарага олишни истаган эди. Бироқ, каталонияликлар улардан Фирпони тўлиқ трансфер қилишни сўраяпти.

Ўтказилган музокараларда Фирпо бир мавсум давомида ижарада ўйнаганидан кейин “Милан” уни тўлиқ трансфер қилишига келишиб олинди.

Transfermarkt портали “Барселона” билан 2024 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган Фирпони 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар