"Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер немис гранди билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Нойернинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган ва у ушбу муддат якунланганида 37 ёшда бўлади. Бироқ германиялик посбон шундан кейин ҳам футбол ўйнашни давом эттирмоқчи.

Sport1 тарқатган хабарга қараганда, шартномани узайтириш бўйича томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошлаб юборилган.

Нойер жорий мавсум Бундеслигада жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 3 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар