"Бавария" клуби бош директори Оливер Кан жамоа ярим ҳимоячилари – Леон Горетцка ва Кингсли Коман билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида гапирди.

“Иккала футболчи билан ҳам музокаралар жуда яхши кетмоқда. Мен оптимистман. Бизда уларга таклиф қиладиган нарса бор. Масалан, биз билан катта унвонларни ютиб олиш ва тарихнинг бир қисмига айланиш мумкин”, - деди Кан.

26 ёшли Горецка ўтган мавсум Бундеслигада 24 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

25 ёшли Коман якунланган мавсум Бундеслигада 29 та учрашув ўтказди ва 5 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар