Бензема яқинлашиб келаётган

"Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема "Барселона"га қарши бўладиган “эл-класико”дан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен учун ҳаммаси аввалгидек. “Эл-класико” ҳамон футболдаги энг яхши ўйин бўлиб қолмоқда. Майдонда қайси футболчилар бор, кимлар кетди, кимлар келди, бу нарсалар муҳим эмас. “Реал” Мадрид – “Барселона” қарама-қаршилиги бу тарихий воқеа. Бундан олдин Зидан, Роналдиньо, Роналдо, Это′О каби футболчилар ўйнаган. “Реал” – “Барса” барибир “Реал” – “Барса”.

“Барселона” каби исталган топ клуб ёмон ўйнаши мумкин, лекин кейин ҳаммаси жойига тушиб кетади. Рақиб ҳали яхши ўйин кўрсата олмаётган бўлса ҳам, бу ўйинда хотиржамликка берила олмаймиз”, - деди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Реал” Мадрид учрашуви 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар