Бернардо: "Биз уни тўхтатиб қоламиз"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду борасида фикр билдирди. 

"Менимча", Роналду янги жамоасида яхши ҳаракат қилмоқда. У ушбу мавсумда "қизил иблислар"га кўп учрашувларда ғалаба қозонишга ёрдам берди

Биз уни шанба куни тўхтатиб қолишимиз ҳамда гол уришига йўл қўймаслигимиз лозим. Бироқ биз МЮга қарши ўйнаймиз, Роналдуга эмас. 

Албатта, Роналду катта ном. Одамлар бу футболчини билади. Криштиану баҳс тақдирини ҳал қила оладиган ўйинчи. Бу учрашув биз учун жуда муҳим",
деди Бернарду.

Маълумот учун, Манчестер дербиси шанба куни Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!