Бэйл “Реал”дан ҳам қуруқ қолиши мумкин

Яқинда “Тоттенхэм”нинг янги бош мураббийи Нуну Санту мавсумни лондонликлар таркибида ижара асосида якунлаган “Реал” вакили Гарет Бэйл янги чемпионатда унга керак эмаслигини очиқ айтганди.

Ҳозирча, уэльслик ҳужумчи олдида биргина вариант бор. У ҳам бўлса, “Реал”га қайтиш. Бироқ Буюк  Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши футболчининг йўлига тўсиқ бўлмоқда. Ла Лига қоидасига кўра, ҳар бир жамоа Европа Иттифоқи ҳудудидан ташқаридаги мамлакатлардан фақат учтагача ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Айни пайтда “Реал”да европаспортга эга бўлмаган учта ўйинчи бор. Гарет Бэйл улар сафига тўртинчи бўлиб қўшилмоқда. “Қироллик клуби” улар орасидан бир футболчини қўйиб юбориши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар