Бразилия терма жамоаси бош мураббийи: Мессини қандай тўхтатишни биламан

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Аргентинага қарши бўладиган Америка кубоги финалидан олдин рақиб жамоа етакчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

“Мен Мессини қандай тўхтатиш кераклигини биламан, лекин бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Уни тўлиқ зарарсизлантириш мумкин эмас, аммо биз унинг таъсирини камайтиришимиз мумкин”, - деди Тите.

Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув 11 июль куни Тошкент вақти билан тонгги соат 05:00 да бошланади.

Маълумот учун, 34 ёшли Месси фаолияти давомида терма жамоа сафида бирорта ҳам соврин юта олмаган ва бу унинг илк соврини бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 23:15
ТЕТЕ ТОҒО ШУ МЕССИНИ БИР ТЎХТАТИНГ КЎРАЙЛИК ХУРСАНД БЎЛАЙЛИК СИЗЛАР УЧУН.