Бу футболчидан сэр Алекс Фергюсон ёмон қўрқарди!

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель клуб тарихидаги энг кучли бош мураббий сэр Алекс Фергюсон “Ливерпуль”да порлаган ярим ҳимоячи Стив Макманамандан қаттиқ қўрққанини ошкор қилди.

- Фергюсон Стивдан қўрқарди.  Макманаман премьер-лигадаги рақиблар орасида сэр Алекс эътибор қаратган ягона футболчи эди. Ҳа, мураббий Алан Ширер ва у каби ўйинчиларни тилга олиши мумкин эди, лекин улардан қўрқмасди.

Тўғрисини айтсам, Стив ўзгача футболчи бўлган. Фергюсан агар Макманаманни ўйиндан чиқарсак, “Ливерпуль” ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидларди, - деди Петер Шмейхель.

Макманаман 1989-1999 йиллар давомида “Ливерпуль” таркибида 272 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та тўп киритган. Моҳир футболчи кейинчалик “Реал” ва “Манчестер Сити” шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар