Бу галги “Олтин тўп” кимга берилиши ошкор бўлди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги еттинчи “Олтин тўп”ни қабул қилиб олиши ошкор бўлди.

RTP журналистларининг аниқлашича, футболчилар учун энг нуфузли соврин ташкилотчиси ҳисобланган France Football журнали вакиллари аргентиналик юлдуз билан боғланиб, бу ҳақда маълум қилган.

Шунингдек, Лионель Месси журнал ижодкорларига “Олтин тўп” соҳибидан олинадиган анъанавий интервьюни ҳам бериб бўлгани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Лионель Месси “Барселона” таркибида 30 та тўп киритиб, Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлди. Бундан ташқари, Аргентина терма жамоаси сафида илк соврини – Америка кубоги соҳибига айланди.

“Олтин тўп” ғолибини тақдирлаш маросими 29 ноябрь куни Парижда ташкил этилади.

Интернет тармоқларида “Олтин тўп”ни  ким олиши ҳақида кўплаб хабарлар чиқаётганига қарамай, France Football журнали мутасаддилари ғолиб номи маълум эканини инкор қилиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар