Асосий мазмунга ўтиш

Бугун Суперлиганинг 4-турига старт берилади!

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Учрашувларнинг бошланиш вақти билан танишинг

Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Суперлиганинг 4-турига старт берилади. 
 
Турнинг дастлабки баҳси Фарғонада бўлиб ўтади. Тимур Кападзе бошқарувидаги "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912" билан куч синашади. Пойтахтнинг "Бунёдкор" жамоаси эса бу турда "Хоразм" билан куч синашади. Икки учрашув ҳам 19:15’да старт олиши режалаштирилган. 
 
Шунингдек, бу мавсум ҳали ғалаба қозона олмаган Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК сафарда "Қизилқум" билан баҳс олиб боради. Бу баҳс эса 20:00’да бошланади. 
 
Эслатиб ўтамиз, 3-турдан сўнг "Нефтчи" 9 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда. "Локомотив", "Насаф" ҳамда "Бухоро" клублари эса 7 очкодан жамғариб, навбатдаги ўринларни банд қилиб туришмоқда. Турнир жадвалининг сўнгги ўринида "Машъал" бормоқда. Жамоа ҳали бу мавсум очко қўлга кирита олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ