"Бунёдкор" - АГМК: Матнли трансляция
Бироздан сўнг Суперлига 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК ўйини бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
- Суперлига
- 21-тур
Бунёдкор
- Суҳроб Иззатов 63'
02/10/2021 18:00
OKMK
- Сардор Раҳмонов 75'
- 90+4'
Баҳс якунига етди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди.
- 90+3'
АГМК бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Бурчак зарбасидан сўнг Сафоев тўпни қайтариб юборди. Шунингдек, бу вазиятга дарвозабонга нисбатан ўйин қоидаси бузилиш ҳолати бор эди.
- 87'
АГМК футболчиси Аҳмадалиев сариқ карточка билан жазоланди.
- 86'
Касьян ўрнига Шоаҳмедов майдонга тушди.
- 84'
АГМК ҳужумчиси Боаке ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 80'
АГМК майдон марказида тўпни ўзида эгаллаб турибди.
- 78'
Боакенинг жарима майдони ичида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 75'
ГООООООЛ! Турсуновнинг узатмасидан сўнг Раҳмонов гол уришга муваффақ бўлди.
- 72'
АГМК устунликни ўз қўлига олди.
- 69'
Шунингдек, Қосимов ўрнига Боаке ва Йўлдошев ўрнига Отахонов майдонга тушди.
- 68'
Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.
- 66'
Ҳусниддин Ғофуровнинг узатмасидан сўнг Касьян дарвозага бош билан зарба йўллади. Сафоевдан сейв
- 63'
ГООООООООЛ! Суҳроб Иззатов ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.
- 59'
Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбсаини Раҳимов қайтариб юборди.
- 58'
"Бунёдкор" дарвога яқин нуқтадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди
- 56'
Ғофуров қанотдан кириб келди ва зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегди.
- 53'
Ҳусниддин Ғофуровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. АГМК фойдасига жарима зарбаси.
- 51'
АГМК бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 49'
Майдон эгаларидан ҳавфли ҳужум, аммо зарба бироз ноаниқ.
- 48'
АГМК тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди.
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45'
Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
- 45+1'
Тўхтасинов баҳсни давом эттира олмайди. У майдонни тарк этди.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Ўйинда тўхталиш. "Бунёдкор" футболчиси Нурилло Тўхтасинов жароҳат олган кўринади.
- 40'
Эркиновнинг зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.
- 36'
Касьянь рақиб дарвозасини ишғол этди, бироқ бу вазиятда ҳакам оффсайд борлигини қайд этмоқда.
- 35'
АГМК футболчиси ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 32'
Аҳмадалиевнинг сай-ҳаракатларидан сўнг Миржамол Қосимовда яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 31'
Майдон марказида АГМК футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилиди.
- 30'
"Қалдирғочлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 29'
Томиванинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди.
- 27'
Иброҳим Томиванинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 26'
Комиловнинг узатмаси манзилсиз чиқди ва тўп майдонни тарк этди.
- 23'
"Бунёдкор" ҳужум уюштираётган бир пайтда оффсайд ҳолати қайд этилди.
- 20'
Иброҳим Томиванинг меҳмонлар ҳимоячилари қайтарди. "Қалдирғочлар" фойдасига бурчак тўпи.
- 19'
"Бунёдкор" ҳимояда қалтис ўйнамоқда.
- 16'
Майдон эгалари тўп назоратини ўз қўлига олди.
- 14'
"Бунёдкор" футболчиси оффсайд ҳолатида қолиб кетди.
- 11'
Эркиновнинг бош билан йўллаган зарбасини Раҳимов қайтарди.
- 9'
"Бунёдкор" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 7'
Иброҳим Томива майдон марказида жароҳат олиб ётибди.
- 5'
Тошматовда яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 3'
Ҳозирча АГМК тўпни назорат қилмоқда.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - АГМК ўйинига старт берилди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар