Чалханоглу эртага янги жамоаси билан шартнома имзолайди

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу фаолиятини "Интер"да давом эттиришини айтди.

“Эртага Миланга учаман ва шартнома имзолайман. "Интер" билан келишувга эришдик”, - деди Чалханоглу.

Хаканнинг “Милан” билан амалдаги шартномаси якунланди ва шу сабабли у “нерадзуррилар” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Чалханоглу ўтган мавсум “Милан” сафида А Серияда 33 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 4 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)