"Челси" ҳимоячи Андреас Кристенсен билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаган.

Яқин вақт ичида ушбу битимнинг расман эълон қилиниши кутилмоқда. Кристенсеннинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси кейинги йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Айни дам раҳбарият футболчининг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

Андреас 2015 йилнинг июлидан буён Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Бу ваыт оралиғида у жами 132 та ўйинда иштирок этган. Жорий мавсум эса Кристенсен АПЛ янги мавсумида учта баҳсда майдонга тушиб улгурди.

25 ёшли ҳимоячининг нархи "Transfermarkt" портали томонидан 30 миллионга еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)