“Челси” ишонган “тоғи”дан айрилди

Британиянинг машҳур The Mirror нашри журналистлари “Челси”нинг етакчи ҳимоячиси Рис Жеймс қанча муддатга сафдан чиққанини аниқлади.

Истеъдодли футболчи “Манчестер Сити”га бой берилган учрашувда жароҳат олган эди. “Аристократлар” бош мураббийи Томас Тухель ҳимоянинг асосий вакили қанча муддатга сафдан чиққанини очиқлашни истамади.

Журналистлар масалага ойдинлик киритиш учун профессионал шифокорларга мурожаат қилди. Спорт шифокорлари бу турдаги жароҳатларни даволаш учун камида бир ой вақт кераклигини билдирган.

Ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Рис Жеймс стадионни оёғи бандаж билан боғланган ҳолатда тарк этди. Бу камида пайи чўзилганидан далолат беради. Агар жиддийроқ бошқа шикаст бўлмаса, шунинг ўзида тикланиш 4-5 ҳафтани ташкил қилади.

Муаммо шундаки, “Челси”да Жеймсдан бошқа ўнг қанот ҳимоячиси йўқ. Томас Тухель бу позицияда Сезар Аспиликуэта ёки Каллум Халсон-Одоини ўйнатишим мумкин. Бироқ, Сезарнинг ёши ўтиб қолгани учун тезлиги пас ва қанот бўйлаб ҳаракат қила олмайди. Каллум эса ҳужумкор футболчилар тоифасига киради ва ҳимояланишни билмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар