“Челси” орзусидаги юлдуз ўрнига саккиз баравар арзон футболчини олади

“Челси” раҳбарияти қатор клублар нишонида турган “Вест Хэм” етакчиси Деклан Райс трансферидан воз кечадиган бўлди.

“Аристократлар” амалга ошиши қийин бўлган трансферга ортиқча вақт ва пул сарфламасдан бошқа ўйинчи оладиган бўлди.

Лондонликлар айни пайтда №Марсель” ярим ҳимоячиси Бубакар Камара номзоди манзур бўлиб турибди. 21 ёшли футболчининг трансфери анча арзон нархда – 12 миллион фунт эвазига расмийлаштириш мумкин.

Мутахассисларнинг баҳо беришича, Камара рақиб майдончаси яқинида хавфли пас ошириш бўйича Франция чемпионатида етакчилардан ҳисобланади. Шунингдек, истеъдодли ярим ҳимоячи  рақибдан тўпни олиб қўйиш ва уни эгаллаб туришда ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар