“Челси” қимматбаҳо юлдузни текин олиш йўлини топди

“Челси” раҳбариятида “Бавария” юлдузи Кингсли Команни текинга қўлга киритиш имкони пайдо бўлди. Мюнхенликларнинг ўзига франциялик истеъдод керак. Бироқ, улар Коман янги шартнома учун талаб қилаётган 16-20 миллион евролик маошни кўтара олмайди.

Команнинг агентлари футболчига эркин агент мақомини олишни тавсия қилмоқда. Уларнинг режасига кўра, Кингсли “Челси”га бепул қўшилган тақдирда, “аристократлар”дан катта маош ундиришнинг имкони пайдо бўлади.

Айни пайтда франциялик ҳужумкор футболчининг трансфер суммаси 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Бавария” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади.

Коман жорий мавсумда олтита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди. Аввал ПСЖ ва “Ювентус”да ўйнаган футболчи 2016 йилдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!