Лондоннинг "Челси" клуби "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” 20 ёшли норвегиялик тўпурар учун немис грандига Тэмми Абрахам ва унга қўшимча 70 миллион евро таклиф қилмоқда. "Боруссия" раҳбарияти ҳозирча ушбу таклифга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Бундан аввалроқ Холанднинг агенти Мино Райола “Реал” билан келишувга эришишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида дортмундликлар уни 200 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Холанд ўтган мавсум "Боруссия" сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 41 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар