“Челси” юлдузи: “Сити”га ўтиб кетишимга сал қолган

“Челси” ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо 2018 йилда “Манчестер Сити”га ўтиш имконига эга бўлгани ҳақида гапириб берди.

- Бу трансфер амалга ошиши керак эди, лекин бундай бўлмади. Футболда бунақаси учраб туради. Ҳозир эса, “Челси”да эканимдан бахтиёрман. Бу катта клуб ва ички муҳит аъло даражада. Ҳар ким ўз иши билан шуғулланади ва шунинг учун ишлар яхши кетяпти, - деди Жоржиньо.

Жоржиньо “Челси”га  2018 йили “Наполи”дан ўтган эди. Айни пайтда у ўз позициясида дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!