“Челси”нинг Холанд бўйича супертаклифи ерда қолди

“Челси” раҳбариятининг “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери бўйича амалга оширган яна бир уриниши муваффақиятсиз якунланди.

Аввалроқ, Лондон клуби хўжайини Роман Абрамович норвегиялик тўпурар трансфери учун 175 миллион евро ажратган эди. Дортмундликлар бу таклифни қабул қилмади.

Энди “Челси” Томас Тухель орзу қилаётган ўйинчини олиш учун трансфер суммасига икки футболчи – ҳужумчи Тэмми Абрахам ва ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоини қўшиб беришни таклиф қиляпти.

Бироқ, бу усул ҳам “Боруссия”га ўтмади. Бундан олдин Эрлинг Холанд келаси йили “Реал”га ўтиш ҳақида “Қироллик клуби” билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар