Даврон Файзиев Бельгия - Португалия учрашуви олдидан: Бугун португаллар ҳимояда чодир қуриб олишлари мумкин, қизиқ томони бу антифутболга ўхшамайди

Бир неча кун аввал Франция амалдаги чемпион Португалия билан тўқнаш келганди. Ундан аввал амалдаги жаҳон чемпиони Германия билан куч синашганди. Бу учрашувлар финал олди финалга қиёсланганди. Бугун ҳам шундай. Евро-2020да финалдан олдинги яна бир финал. Олтин авлодга эга Бельгия мусобақа тўпурари ва иккинчи ёшлигини бошдан ўтказаётган Криштиану Роналдуси бор Португалияга қарши майдонга тушади.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўйиндан олдинги фикрларини баён қилди.

- Air ёки xAir Ronaldo? Де Брюйне ва Лукаку кетар балки? Бугун Европа чемпионатининг яққол фаворитларидан бири билан хайрлашамиз. Охирги йилларда олтин авлод дейилаётган Бельгия таркиби занглашни бошламасданоқ номини тарихга ёзиш учун сўнгги имконият. Лидерлари “пик”да, Азардан ташқари. Кевин ЕЧЛ финалидаги кўз ёшларидан сўнг ҳар ўйинда “ўлиш” учун тушаётгани сезилиб турибти. Бельгия кичик фаворит.

Бугун бизни Евро-2020да қайноқ ўйинлар кутмоқда. Бельгия - Португалия учрашувини кимлар шарҳлашини биласизми?

feature-Romelu-Lukaku-Roberto-Martinez-and-Cristiano-Ronaldo-Fernando-Santos

Португалиянинг плюс тарафи рақибга мослашувчанлиги. Сантуш шу тариқа аввалги Еврони ютган. Бугун португаллар ҳимояда чодир қуриб олишлари мумкин, қизиқ томони бу антифутболга ўхшамайди. Чунки олдинда ижрочилар бор. Томоша кўрсатиш учун келган Мартинесни Сантуш шахмат ўйнашга мажбур этади. Португалия муаммоси гол уриш эмас, гол ўтказмаслик. Учта ўйинда бешта урган Евролар тўпурари, катта турнирлар тўпурари, терма жамоалар тўпурари Роналдуга эга таркиб учун гол уриш муаммо бўлмаслиги керак.

Бу эрталаб туриб натижаси ва голлари кўриб қўйиладиган ўйин эмас. Бундай баҳсларнинг драмаси фақат жонли эфирда ҳис этилади, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар