Даврон Файзиев: "Буюк қайтиш"

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "Телеграм"даги канали орқали "Ливерпуль" ва "Астон Вилла" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Стивен Жеррард ва "Ливерпуль" бугунги кунда ҳам бир-биридан ажратиб бўлмайдиган номлар. Стиви ушбу клуб тарихидаги энг буюк футболчилардан бири, энг узоқ йиллик сардори ҳисобланади. "Ливерпуль" клубининг 2005 йилги Чемпионлар лигасидаги фантастик камбэк муаллифларидан бири. Шу турнирда клуб тарихида энг кўп гол урган футболчи. Фаолияти ва ҳаётини "Ливерпуль"га бағишлаган инсон ва ўйлайманки, бир куни яна қайтади, мураббий сифатида. Бу буюк қайтиш бўлади.

Аммо ҳозир, Жеррард ҳаётида биринчи бор "Энфилд"га рақиб бўлиб келади. "Астон Вилла" бош мураббийи сифатида. У келгач клуб 4 ўйинда 3 ғалаба қайд этди ва фақатгина етакчилар "Сити"га ютқазди. Талантли мураббий эканлигини Стиви Шотландияда "Рейнжерс"ни чемпион қилгач исботлаган. "Ливерпуль"га ҳам муаммо туғдириши аниқ.

Бугунги ўйинда барчанинг эътибори унга қаратилади. Клоппнинг ўзи ҳам буни тан олган. Бугун балки биринчи бор "Энфилд" рақиблар мураббийини олқишлар билан кутиб олади. Яна қандайдир перфоманслар бўлиши мумкин.

Қизиқсангиз 20:00 да УзРепорт жонли эфирида сизларни кутаман", - дея ёзиб қолдирган Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!