Дембелега Англиядаги суперклубдан қўнғироқ бўлди

Италиянинг Foot Mercato нашри хабар беришича, “Челси” мутасаддилари “Барселона” билан амалдаги шартномаси якунланиб бораётган Усмон Дембеленинг агентларига қўнғироқ қилиб, ҳужумкор футболчини Лондонга таклиф қилган.

Каталония клуби узоқ муддат давомида футболчини Каталонияда қолишга кўндиришга ҳаракат қилди, бироқ франциялик ўйинчининг танлови бошқача бўлиб чиқди.

“Челси” ўзги трансферлар вақтида ишончни оқламаган икки ҳужумкор футболчи – Ҳаким Зиеш ва Кристан Пулишич билан хайралашади. Улар бўшаган ўринга айнан Дембелени олиб келишни мўлжал қилган.

“Аристократлар” Дембеле трансфери учун пул сарфламоқчи эмас ва уни ёзда эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. Буёғига улар Усмоннинг розилигини олишга ҳаракат қилади. Чунки франциялик юлдузда бошқа таклифлар ҳам етарли.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар