Дилафрузхон Аҳмадхоновага медаль учун 1 сантиметр камлик қилди

Ҳозиргина аёллар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Дилафрузхон Аҳмадхонова 8.59 метр натижа билан 4-ўринни эгаллади. Афсуски, спортчимизга бронза медалини қўлга киритиш учун бор йўғи 1 см камлик қилди. 3-ўринни эгаллаган чехиялик спортчи Анна Люксова 8.60 метр натижа кўрсатди.

Айтиш керакки, Аҳмадхонованинг бугунги натижаси ўзининг шахсий рекорди сифатида қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар