Про-лига 18-тури доирасидаги марказий ўйинлардан бири Самарқандда “Динамо” ва “Олимпик” ўртасида кечади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, 12 сентябрь кунги баҳс олдидан “Динамо” жамоаси таркибида учта йўқотиш мавжуд. Жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис, битта ўйинга дисквалификация қилингани туфайли майдонга туша олмайди. Шунингдек, тажрибали ҳимоячилар - Комил Шарофутдинов ва Жасур Ҳасанов жароҳати боис “Динамо”га ёрдам бера олмайди.

“Олимпик”га қарши Кубок баҳсида қизил карточка олиб майдонни тарк этган Муҳаммадқодир Ҳамралиев эса бу баҳсда майдонга туша олиши мумкин.

Маълумот учун, “Динамо” – “Олимпик” ўйини якшанба куни соат 18:20 да бошланади. Ўйинга томошабинлар киритилмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар