Асосий мазмунга ўтиш

Довбик "Рома"да қолади!

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Унинг "Милан"га трансфери амалга ошмайди

"Рома" ҳужумчиси Артём Довбик "Милан"га ўтмайди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.

Рим клуби спорт директори Фредерик Массаранинг айтишича, украиналик ҳужумчи “бўрилар” сафида ўйнашда давом этади. "Рома" Довбикнинг жамоада қолганидан мамнун. Италия чемпионатининг ўтган мавсумида 28 ёшли ҳужумчи 32 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

А Сериянинг янги мавсумида Довбик иккита ўйин ўтказди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ