ЕЧЛ. Роналду ёки Месси? Қай бирида ассистлар сони кўпроқ? (топ-20)

Катта эҳтимол билан, ЕЧЛда энг кўп гол киритган футболчилар ким эканлигидан хабарингиз бор, аммо ассистлар сони бўйича ким пешқадам эканлигини биласизми? Бугун шу мавзуга атрофлича тўхталиб ўтамиз.

20-21-ўрин. Гарет Бэйл (Уэльс) — 20 ассист

20-21-ўрин. Самуэль Это'о (Камерун) — 20 ассист

Кучли йигирматаликни Чемпионлар лигаси финалларида гол киритишни уддалаган ҳужумчилар очиб беради. Эътиборлиси шундаки, Бэйл 2014 ва 2018 йиллардаги финалда ("Атлетико", "Ливерпуль") рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Самуэль "Барселона" ва "Интер" билан шоҳсупага кўтарилган. Камерунлик афсона илк бор 2005 йилда Роналдиньонинг гол киритишига ёрдам берган.

34kgo3k4ogk34g_1

19-ўрин. Уэйн Руни (Англия) — 21 ассист

Руни фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум сифатида 2013/14 йилгисини кўрсатиш мумкин. Уэйн жамоаси сафида 9 ўйинда иштирок этиб, 8 бор шерикларининг гол киритишига ёрдам берган. "Байер"га қарши меҳмондаги баҳсда нақд 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.

ogk34okg3o4kg3

18-ўрин. Фрэнк Лэмпард (Англия) — 22 ассист

Эътиборлиси шундаки, кетма-кет 11 мавсум давомида Фрэнк ЕЧЛда жамоадошларига ассистентлик қилишга муваффақ бўлган. Шахсий рекорди бир мавсумда 7 аниқ узатма!

16-17-ўрин. Дани Алвес (Бразилия) — 23 ассист

16-17-ўрин. Кака (Бразилия) — 23 ассист

Дани Алвес футбол олами тарихидаги энг кўп совринни қўлга киритган рекордчи саналади. У "Барселона" билан биргаликда 3 бор ЕЧЛ олтин медалларига эга чиққан. Бошқа бир бразилиялик Кака эса, асосан, "Милан"даги сермаҳсуллиги билан бугунги рўйхатимиздан ўрин эгаллади. У 2005 ва 2007 йилги финалларда ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

kf2o3kfo23kf32

14-15-ўрин. Марсело (Бразилия) — 24 ассист

14-15-ўрин. Месут Ўзил (Германия) — 24 ассист

Бу йигитлар биргаликда 3 йил "Реал" шарафини ҳимоя қилган, аммо Месут "Қироллик клуби"ни катта совринлар қўлга киритиш арафасида тарк этади. У кетгач, Марсело нақд 4 бор "шалпангқулоқ"ни боши узра баланд кўтариш бахтига муяссар бўлди. У тўртта финалнинг иккитасида уч бор жамоадошларини гол киритишига кўмаклашиб юборган.

mesut1

12-13-ўрин. Франк Рибери (Франция) — 25 ассист

12-13-ўрин. Томас Мюллер (Германия) — 25 ассист

Фаолиятини "Бавария"га бағишлаган икки футболчи рўйхатимизда ёнма-ён жой олмоқда. Ҳозир, Рибери курашдан чиққан. Томас эса, бугун "Бенфика"га қарши ўйинда 2012/13 йилги финалда Марио Манжукичнинг гол киритишида ёрдам берган жамоадошини ортда қолдириб кетиши мумкин.

o34kgo34kgo3k4g

9-11-ўрин. Златан Ибрагимович (Швеция) — 26 ассист

9-11-ўрин. Луис Суарес (Уругвай) — 26 ассист

9-11-ўрин. Сеск Фабрегас (Испания) — 26 ассист

Златан нақд 6 клуб ("Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Милан" ва ПСЖ) таркибида ЕЧЛ баҳсларида ассистентлик қилишга улгурди. Суареснинг 26 ассисти, асосан "Барселона" футболчиларининг гол киритиши учун имкон тақдим этган. Фабрегас "Арсенал", "Челси" ва "Барселона" мухлисларини ўз паслари билан хурсанд этган.

8-ўрин. Карим Бензема (Франция) — 27 ассист

Карим нафақат тўпурар, балки майдонда ақл билан ҳаракат қилишни хуш кўрадиган етакчи! "Реал" Мадриднинг айни дамдаги етакчиси фаолияти давомида 199 бор аниқ узатма билан голга пойдевор қўйган. Унинг навбатдаги аниқ паси икки юзлик довонни забт этилишини таъминлайди.

6-7-ўрин. Неймар (Бразилия) — 29 ассист

6-7-ўрин. Андрес Иньеста (Испания) — 29 ассист

Андрес ЕЧЛнинг 3 та финалида рақибларини ўз ассистлари билан хафа қилган. Бундай кўрсаткични Неймар такрорлаши мушкул, аммо унда ассистлари сонини ошириб, рўйхатда Андресни ортда қолдириш имконияти бор.

k34ogk4o3kgo43kg

5-ўрин. Хави (Испания) — 30 ассист

Кучли бешликни тез орада Каталония клуби бошқарувини ўз қўлига олиши кутилаётган Хави очиб беради. Маэстро 30 аниқ узатмага эга. Бу узатмаларнинг барчаси "Барселона" либосида амалга оширилган.

4-ўрин. Райан Гиггз (Уэльс) — 31 ассист

"Манчестер Юнайтед" афсонаси футболчилик фаолияти давомида жамоадошларининг нақд 250(!) бор гол киритишига ёрдам берган. Уларнинг 31 таси ЕЧЛ доирасидаги ўйинларга тўғри келади. Энг қизиғи шундаки, биринчи ва сўнгги ассист орасида 20 йил фарқ бор!

1-ассист — 15 сентябрь, 1993 йил. "Гонвед" — МЮ — 2:3 (Эрик Кантонага пас)

31-ассист — 27 ноябрь, 2013 йил. "Байер" — МЮ — 0:5 (Луиш Нанига пас)

k34go34kgo3k4g3

3-ўрин. Анхель Ди Мария (Аргентина) — 34 ассист

Ўзининг илк аниқ узатмасини "Бенфика"да берган бўлишига қарамай, Ди Мария "Реал"да суперюлдуз даражасига кўтарилди. ПСЖ таркибига келиб қўшилгач, жамоа етакчисига айланди. Сўнгги икки мавсум ичида Анхель ЕЧЛ баҳсларида 12 бор ассистентлик қилишга улгурди.

2-ўрин. Лионель Месси (Аргентина) — 36 ассист

Кўпчилик Леони биринчи поғонада бўлишини тахмин қилган бўлса, ажаб эмас. Эътиборлиси шундаки, Месси ўзи тўп сурган барча ЕЧЛ финалларида гол ёки ассист қайд этишга муваффақ бўлган. Афсуски, у ПСЖ га бироз муддат ёрдам бера олмайди.

34okfo34kfo34kkg

1-ўрин. Криштиану Роналду (Португалия) — 42 ассист

Роналду ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар, аммо бу унинг ассистлари сони 42 та бўлишига тўсқинлик қилгани йўқ. Криштиану нақд 15 мавсумдан бери ЕЧЛда ассистентлик қилишни канда қилмаяпти. Чинакам машина! Шундай эмасми?!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар