ЕЧЛдан чиқиб кетган

"Барселона"нинг Чемпионлар лигасини тарк этиши клубга жиддий молиявий муаммолар туғдирди.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, мавсум аввалида раҳбарият клуб ЕЧЛда камида чорак финалга чиқишини кутган. Бироқ жамоа гуруҳ босқичидан нарига ўта олмагач, каталонияликлар 30 миллион зарар кўрган.

"Барса" нимчорак финал учун 9,6 миллион, чорак финал учун 10,6 миллион еврони ҳомийлар, телевидение ва стадиондан олишни режалаштирган. Энди улар бу камомад ўрнини қоплаш учун камида Европа лигаси финалига чиқиши шарт.

Таққослаш учун, ЕЧЛ финалига чиққан клуб 15,5 миллион, ЕЛ финалида ўйнаган жамоа 4,6 миллион олади. Чемпионлик учун эса, Чемпионлар лигаси 20, Европа лигаси 8,6 миллион мукофот беради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×