Элдор собиқ жамоасига қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

А Серия 13-турида "Женоа" ҳамда "Рома" жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда генуяликлар рақибига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Машҳур "SofaScore" нашри ўйиндан сўнг футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 5.8 баллга лойиқ кўрилди. 

софа

Эслатиб ўтамиз, легионеримиз ушбу беллашувда 75 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!