Энди бу юлдузга “Челси”да жой йўқ!

“Челси” раҳбарияти ўтган йили сотиб олинган Тимо Вернерни трансферга қўйишга қарор қилди. Германиялик футболчи Англия премьер-лигасида Бундеслигада қайд этган сермаҳсул ўйинини кўрсата олмаяпти.

Айни пайтда Томас Тухелга ҳар қандай вазиятга кўп гол ура оладиган сермаҳсул ҳужумчи керак. Таклиф этиладиган тўпурарлар рўйхатида Эрлинг Холанд, Ромелу Лукаку ва Ҳарри Кейн бор.  Бироқ, бу ўйинчиларнинг трансфери “аристократлар”га ҳам қимматлик қилмоқда.

Шунинг учун клуб Тимо Вернерни сотиш орқали ҳам янги ҳужумчига жой очмоқчи ҳам 60-70 миллион евро миқдорида маблағга эга бўлмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар