Энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар номи маълум

ФИФА ўз расмий сайти орқали йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодларни маълум қилди.

Жумладан, Антонио Конте («Тоттенхэм»), Ханс-Дитер Флик (Германия терма жамоаси), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Роберто Манчини (Италия терма жамоаси), Лионель Скалони (Аргентина терма жамоаси), Диего Симеоне («Атлетико») ва Томас Тухель («Челси») каби мутахассислар ушбу рўйхатдан жой олган. 

Маълумот ўрнида, овоз бериш 22 ноябрдан 10 декабргача давом этади. Соврин эгасига 17 январь куни топширилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар