Асосий мазмунга ўтиш

Эртага икки нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Арманистондаги турнир давом этади

Ереванда давом этаётган “Yerevan Mayor Cup” халқаро турнири ҳал қилувчи паллага етиб келди. Эртага кубок доирасида боксчиларимиз икки баҳсда иштирок этишади.

Жуфтликлар билан танишинг:

-55 кг: Шаҳзод Музаффаров - Сурен Рубинян (Арманистон) 14:00

-70 кг: Иқболжон Холдоров - Ҳарутюн Ҳакобкохян (Арманистон) 14:45

Мусобақа Тошкент вақти билан 14:00 дан бошлаб старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ