Эшитдингизми? Машарипов Гаттузо қўл остида ўйнаши мумкин

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоасига янги мураббий тайинланиш арафасида.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, риёдликлар италиялик мутахассис Женнаро Гаттузо билан музокараларнинг якуний босқичида турибди. Агар келишув амалга ошса, Машарипов Гаттузо қўл остида ўйнайди.

Мураббий фаолияти давомида "Палермо", "Милан", "Наполи" каби клубларда ишлаган. Аввалроқ, "Ал-Насср" португалиялик мураббий Эмануэль Педро билан хайрлашганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар