Евро-2020. Англия - Германия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Англия - Германия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Лёв Германия терма жамоаси бошқарувидаги сўнгги ўйинида Англияга мағлуб бўлди.

  • 90+2'

    Лёвни тушунишга ҳаракат қилиб кўринг! 2 дақиқа қолганда Мюллер ўрнига Мусиала майдонга тушди.

  • 90+1'

    Кай Хаверц яқин масофадан зарба бера олмади. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Леон Горецка тўпга мослаша олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 88'

    Лёв 5 дақиқа қолганида Санени майдонга туширди. У Госенсни алмаштирди.

  • 88'

    Деклан Райс ўз ўрнини Жордан Хендерсонга бўшатиб берди.

  • 86'

    ГОООООООООООЛ! Англия ҳисобдаги фарқни оширди!

    Грилишнинг узатмасидан кейин Харри Кейн тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 85'

    Инглизлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 84'

    Госенснинг узатмасидан кейин тўпга Хаверцдан олдин Пикфорд етиб келди.

  • 83'

    Рахим Стерлинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 81'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мюллер мўлжалда адашди ва қулай вазиятни кўкка совурди.

  • 80'

    "Бундестим"да мағлубиятдан қутулиб қолиш учун 10 дақиқа бор.

  • 78'

    Мюллернинг зарбасидан кейин тўп жонли девордан ўтмади.

  • 78'

    Харри Магуайрга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 77'

    Немислар дарҳол олдинга ўтди ва жарима майдони остонасида Киммих йиқитилди. Меҳмонларда қулай нуқтада стандарт вазият.

  • 75'

    ГООООООООООООЛ! Англия ҳисобни очди!

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Стерлинг дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 74'

    Киран Триппье жароҳат олиб майдонда ётибди. У ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшайди.

  • 72'

    Триппьени йиқитган Робин Госенсга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 71'

    Жамоаларда "брак" паслар кўпайиб кетди. Бу ўйин сифатига таъсир қилмоқда.

  • 69'

    Тимо Вернер ўз ўрнини Серж Гнабрига бўшатиб берди. Шунингдек, Букайо Сака ўрнига Жэк Грилиш ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Тони Кросс жарима майдонига пас узатди. Олдинга чиққан Пикфорд тўпни ушлаб олди.

  • 66'

    Эҳтиёткорликка шу даражада эътибор қаратилмоқда-ки, томонлар таваккал қилиб олдинга ўтмай қўйди.

  • 64'

    Вернернинг жарима майдони марказига оширган тўпини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

  • 62'

    Триппьенинг узатмасидан кейин Стерлинг зарба бера олмади. Аммо тўп инглизларда қолди.

  • 61'

    Тўп назорати Лёв шогирдларида. Ўйин ўзгаришга муҳтож.

  • 59'

    Назорат "немис машинаси" томонда бўлиб турибди. Англия қарши ҳужумда фурсат пойлаяпти.

  • 57'

    Жарима майдони ичида зарба беришга кечиккан Вернер тўп йўқотди.

  • 55'

    Хуммельс билан тўқнашиб кетган Харри Кейнга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 53'

    Киммихнинг узатмасидан кейин Госенс тўпга кўнгилдагидек зарба йўллай олмади. Робин ҳимоячи!

  • 52'

    Рахим Стерлинг ҳужумда Гинтерга нисбатан қоида бузди.

  • 50'

    Иккинчи 45 дақиқаликни "бундестим" босим билан бошлади.

  • 48'

    Кай Хаверцнинг кучли зарбасидан кейин Пикфорд тўпни қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар қайтди. Навбат бизники!

  • 45+2'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Кейн тўпга ета олмади. Хуммельс вазият қаҳрамони!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Тони Кроосга нисбатан қўполлик ишлатган Филлипс огоҳлантирилди.

  • 44'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Хуммельс қайтариб юборди. 

  • 42'

    Кейнга нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият.

  • 40'

    Сўнгги дақиқаларда Саутгейт шогирдлари фаолликни қўлга олмоқда.

  • 38'

    Кай Хаверц ҳужумда қўполлик ишлатди. Тўп инглизларга қайтариб берилади.

  • 36'

    Жамоалар жарима майдонини жуда яхши қўриқламоқда. Ҳужумчилар анча қийналяпти.

  • 34'

    Жошуа Киммих ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 32'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Вернернинг зарбасини Пикфорд қайтарди.

  • 31'

    Робин Госенс Киммихнинг узатмасига бироз ета олмади. 

  • 29'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 27'

    Харри Магуайрнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Аммо бу унинг 3-уриниши.

  • 26'

    Мезбонларнинг стандарт вазияти бурчак зарбасига айланиб кетди. Киммих тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборганди.

  • 25'

    Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Матиас Гинтер огоҳлантирилди.

  • 24'

    Англиянинг босими натижасида немислар хатога йўл қўймоқда. "Уэмбли"га йиғилган минглар мухлислар ҳам тиним билмай жамоасини қўллаб-қувватлаяпти.

  • 23'

    Горецка Сакага нисбатан қоида бузди. Инглизларда яна бир стандарт вазият.

  • 22'

    Биринчи бўлим ўрталарига келиб учрашувда темп бироз пасайди. Эҳтиёткорлик биринчи планга чиққанлиги сабабдир бунга.

  • 20'

    Мюллер берган пасдан кейин Уокер Вернердан олдин тўпга етиб келди.

  • 18'

    Саканинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

  • 17'

    Бу сафар Магуайрнинг уринишидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди. Ёмон эмас Англия!

  • 16'

    Рахим Стерлинг жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Нойер ўз ўрнида.

  • 15'

    "Уч шерлар"нинг ўнг қаноти наригисига нисбатан фаолроқ кўринмоқда.

  • 14'

    Рюдигерни алдаб ўтган Сакага нисбатан қоида бузилди. Майдон эгаларида стандарт вазият.

  • 13'

    Айни дақиқаларга келиб инглизлар илк ҳужумни уюштирмоқда.

  • 11'

    Дастлабки декада "бундестим"нинг устунлиги остида якунланди. Англия уйғониши лозим.

  • 10'

    Кай Хаверцнинг ерлатиб берган зарбаси Магуайрга тегди.

  • 8'

    Жарима майдонига ёриб кираётган Горецка чизиқ устида йиқитилди. Райсга сариқ карточка, немислар учун стандарт вазият.

  • 7'

    Тимо Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб боришига олдинга югуриб чиққан Пикфорд йўқ қўймади.

  • 7'

    Лёв шогирдлари майдон марказини қўлга оляпти. Рақиб бир неча маротаба марказда тўп йўқотди.

  • 5'

    Инглизлар анча эҳтиёткор футболни танлади. Немислар дарҳол олдинга интилмоқда.

  • 3'

    Киммихнинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан муросасиз футбол гувоҳига айланмоқдамиз. Бошқача бўлиши мумкин эмасди!

  • 1'

    Учрашувга старт берилади!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!