"Евро-2020"нинг энг томошабоп ўйинида Германия Португалия дарвозасига 4 та гол урди (видео)

Европа чемпионати “F” гуруҳининг 2-тур марказий баҳсида Португалия ва Германия терма жамоалари ўзаро майдонга тушди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 2:4 ҳисобида немисларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Германия терма жамоаси ҳисобига ёзилган 2 та голни португалилик футболчилар - Рубен Диаш (35' автогол) ва Рафаэл Геррейру (39' автогол) ўз дарвозасига киритиб юборди. Қолган 2 та голга Кай Хаверц (51') ва Робин Госенс (60') муаллифлик қилди. Португалия терма жамоасининг 2 та жавоб голини Криштиану Роналду (15') ва Диогу Жота (67') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!